Мусо ал-Хоразмий

29 октябрь 2013, Вторник
2 275
0

Мухаммад ал-Хоразмий - буюк математик, астроном ва географ, VIII асрнинг охири ва IX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган. Бу даврда Марказий Осиё араб халифалиги таркибига кирар эди.
Ривожланиб келаётган мавжуд тизум такозо килган ижтимоий-иктисодий талаблар бу даврдаги таракиёт жараёнининг асосий омилларидан бири бўлди. Курилиш, савдо-сотик, хунармандчилик, девончилик ва бошка сохаларни янада таракий эттириш учун астрономия, геодезия, геометрия каби фанларни ривожлантириш зарурияти тугилди. Ўша даврнинг илгор олимлари бу фанларнинг амалий ахамияти хакида аник тасаввурга эга бўлиб, Мухаммад ал-Хоразмий эса шу олимларнинг пешкадами ва йўлбошчиси эди.
Хоразмий дунё фанига гоят катта хисса ўшди. У хозирги алгебра фанининг асосчиси хисобланади. «Алгебра» сўзининг ўзи эса унинг «Ал-китоб ал-мухтасар фи исоб ал-жабр ва ал-муобала» номли рисоласидан олинган.

Сейчас вы знакомитесь материалом о Мусо ал-Хоразмий на узбекском языке подготовленный редакцией СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО. Если информация о Мусо ал-Хоразмий была полезной просим поделиться ссылкой ниже при помощи кнопки поделиться!  

Унинг арифметика рисоласи Хинд ракамларига асосланган бўлиб, хозирги кунда биз фойдаланадиган ўнлик позицион хисоблаш системаси(0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9) ва шу системадаги амалларнинг Европада таркалишига сабаб бўлди. Олимнинг «ал-Хоразмий» номи эса «алгоритм» шаклида фанда абадий ўрнашиб колди. Унинг географияга дойр асари эса араб тилида ўнлаб географик асарларнинг яратилишига замин яратди. Хоразмийнинг «Зиж» и Европада ам, Шарк мамлакатларида хам астрономиянинг ривожланиш йўлини кўрсатиб берди. Лекин афсуски, фаннинг бир неча тармокларига асос солган, «ўз даврининг энг буюк математиги ва агар барча шарт-шароитлар назарга оласа, хамма даврларнинг хам энг буюкларидан бири» (Ж. Сартон) бўлган бундай сиймонинг хаёти хакида маълумотлар деярли сакланмаган.

 Скачать бесплатно без регистрации готовый реферат на тему:

"Мусо ал-Хоразмий"

Muso-al-Horazmiy.doc [90.5 Kb] (cкачиваний: 563)
РЕФЕРАТ НА ЭТУ ТЕМУ СКАЧАЛИ С САЙТА СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО В TAS-IX!
ГОТОВЫЕ РЕФЕРАТЫ, КУРСОВЫЕ, ПРЕЗЕНТАЦИИ, ДИПЛОМНЫЕ, НОВОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ
SKACHAT-BESPLATNO.INFO © 2013-2019