» » Абу Хомид Ғаззолий (Абу Хамид аль-Газали)

Абу Хомид Ғаззолий (Абу Хамид аль-Газали)

14 октябрь 2014, Вторник
1 554
0

Бу улуг имомнинг тулик исми Мухаммад ибн Мухаммад ибн Ахмад Тусий Абу Хомид Газолий. У киши Тус вилоятининг (хозирги Машхад) Тобарон номли шахарида 450 х.с.да таваллуд топганлар. 

Отаси ахли солих ва камбагал одам булиб жун йигириш билан кун курар эди. У уламоларни севар, хурмат килар ва уларнинг хизматида булиб имкони борича уларга мол хам сарфлар эди. Уламоларнинг сухбатларини тинглаганда йиглаб утирар ва Аллохдан узи олим буладиган угил тилар эди. Аллох таоло унинг дуосини ижобат килди ва унга бир эмас икки угил берди. Ота угилларидан бирига Мухаммад, бошкасига Ахмад исмини куйди. 

Вафотидан олдин ота угилларини узининг суфи огайнисига васият килиб колдирди. Суфи уларни таълим – тарбиясига киришди. Бу иш болаларнинг отаси колдирган мол тамом булгунча давом этди. Пул тугагандан кейин суфи уларни бока олмай колди ва «Мен сизларга отангиз колдирган молни сарфладим. Узимнинг пулим йук. Энди сизлар мадрасага бориб яшасангиз яхши булади», деди. 

Газолий ёшлигида она юртида Ахмад ибн Мухаммад Розконийдан фикх илмини олди. Сунгра Журжонга сафар килиб имом Абу Наср Исмоилийнинг хузурида таълим олди ва куплаб нарсаларни ёзиб олди. 

Уша ёзиб олинган нарсалар уша вакт тилида «таълика» деб номланар эди. Кейин Газолий она юрти Тусга кайтди. Йулда ажойиб ходиса юз берди. У хакда Газолийнинг узи куйидагиларни айтади: 

«Йултусарлар йулимизни тусдилар ва улар менинг бору будуримни олиб куйдилар. Кетаётганларида ортларидан эргашдим. Шунда уларнинг бошлиги менга караб: 

«Оркангга кайт! Шуринг курсин! Булмаса, халок буласан!» деди. 

«Сен Ундан саломатликни тилайдиган зот номи билан сурайман, факат таълийкаларимни кайтариб бер. Барибир сизларга улардан фойда йук», дедим. 

«Таълийканг нима?» деди у.

«Анави халтадаги китоблар. Мен ана ушаларни эшитаман, ёзиб оламан ва ичидаги илмни оламан деб хижрат килганман», дедим. У кулиб юборди-да: 

«Кандок килиб сен улардаги илмни билибсан!? Биз уларни сендан тортиб олдикку! Сен улардан жудо булдинг! Илмингдан ажраб колдинг!» деди. Сунгра у одамларидан бирга амр килган эди, у халтани менга кайтариб берди. 

Уша одамнинг тили билан Аллох таоло мени тугри йулга иршод килишни ирода килган булса ажаб эмас. Тусга етиб борганимда кейин уч йил харакат килиб барча таълийкаларни ёд олиб йултусарлар илмимни тортиб олалмайдиган булиб олдим». 

Кейинчалик Газолий уша пайтда салжукийларнинг пойтахти ва Багдоддан кейинги катта илмий марказ хисобланган Найсобурга бориб энг машхур уламоларидан бири булган Имоми Харамайнига шогирд тушди. Газолий бу улуг устознинг хузурида ута тиришкоклик билан укиб фикх, усул, хилоф ва жадал каби замоннинг кенг таркалган илмларида пешкадам олим булиб етишди. 

Газолийнинг устози Имоми Харамайни жуда хам яхши курар ва уни мактаб: «Газолий тубсиз денгиздир», деб айтар эди. 

Газолий узининг турт юз хамдарсидан анча олдинлаб кетди ва устозига кумакчи булиб фаолият курсата бошлади. 

478 х.с.да Имоми Харамайни вафот этганидан кейин Газолий 27 ёшида вазир Низомулмулкнинг олдиларига борди. Уша вактда Газолийнинг фазли зохир булиб, илмий шухрати тонг таратган эди. Низомулмулкнинг мажлиси эса ахли илмнинг олий кенгашига айланган эди. Барча мажлисларда, хатто мотам марсимларда хам фикх, илми калом ва бошка илмлардан мунозаралар булар эди. 

 

Газолий Низомулмулкнинг мажлисида куплаб уламолар билан бахс ва мунозаралар килиб узининг кимлигини намойиш килди. Хамма унга тан берди. Охири вазир Низомулмулк Газолийни «Низомия» мадрасасининг бош мударриси этиб таъйинлади. Бу уша вактнинг энг обрули диний мансаби эди. Газолий бу мансабга 484 х.с.да, уттиз турт ёшларида эришдилар ва бундай шарафга сазовор булган энг ёш олим булди. 

 

 

 

Тулик тайёр рефератни бизнинг сайтдан юклаб олишингиз мумкин.

Abu-Homid-Gazzoliy.doc [107.5 Kb] (cкачиваний: 213)

РЕФЕРАТ НА ЭТУ ТЕМУ СКАЧАЛИ С САЙТА СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО В TAS-IX!

ГОТОВЫЕ РЕФЕРАТЫ, КУРСОВЫЕ, ПРЕЗЕНТАЦИИ, ДИПЛОМНЫЕ, НОВОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ
SKACHAT-BESPLATNO.INFO © 2013-2019