» » Судралиб юрувчилар синфи

Судралиб юрувчилар синфи

31 май 2015, Воскресенье
3 353
0

Судралиб юрувчилар хакикий курукликда яшовчи умурткали хайвонларнинг (амниоталарнинг) биринчи, тубан синфидир.
Судралиб юрувчиларнинг териси курук ва тери безлари деярли булмайди. Эпидермиснинг ташки каватлари шох модда билан копланади, тери шох тангачалар ёки калкончалар билан копланган. Нафас олиш органи булиб факат упка хизмат килади, янги нафас олиш органлари – трахея ва бронхлар хосил булади. Нафас олиш кукрак кафаси (thorax)нинг харакати туфайли юзага келади. Юраги уч камерали. Тусик билан тулик иккига булинмаган юрак коринчасидан учта мустакил кон томирлари чикади. Ажратиш органи булиб, чанок буйрак – метанефрос хизмат килади. Бош мия ярим шарлар ва мияча хисобидан амфибияларга нисбатан анча катта булади.


Скелети тулик суякдан ташкил топган булади. Њк скелети беш булимга булинади. Буйин булимининг узайиши, атлас ва эпистрофейнинг хамма амниоталардагидек узгача тузилганлиги бошнинг ута харакатчанлигини таъминлайди. Бош скелетида копловчи суяклар яхши ривожланган булиб, унинг энгса булимида факат битта энгса буртмаси булади. Бош скелетида чакка чукурчалари ва чакка ёйларининг хосил булиши, купчилик судралиб юрувчилар учун характерлидир. Олдинги оёк камарида махсус коплагич суяк – туш усти суяги бор. Эркин оёкларининг скелетида билакузукаро (intercarpal) ва товонаро (intertarsal) суяклари жуда характерли булиб бириккан. Йирик тухум куйиб купаяди, тухумлари оксил ва сарик пергаментсимон пустлок билан копланган.



Тулик тайёр рефератни бизнинг сайтдан юклаб олишингиз мумкин.

 

Sudralib-yuruvchilar-sinfi-reptilia.doc [381 Kb] (cкачиваний: 12342)
РЕФЕРАТ НА ЭТУ ТЕМУ СКАЧАЛИ С САЙТА СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО В TAS-IX!
ГОТОВЫЕ РЕФЕРАТЫ, КУРСОВЫЕ, ПРЕЗЕНТАЦИИ, ДИПЛОМНЫЕ, НОВОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ
SKACHAT-BESPLATNO.INFO © 2013-2019