ХVI- ХVII Асрларда Испания

22 январь 2014, Среда
838
0
ХVI аср бошларида Фердинанд ва Изабелла бирлаштириш сиёсатини олиб борганликлари натижасида Испания Европадаги энг йирик давлатлардан бири бўлиб ?олди. Испания Перинея ярим оролининг катта бир ?исмини ( Португалиядан таш?ари ) эмас, балки Италиянинг анчагина ?исмини (Сицилия ва Сардиния оролларини Неапол короллигини) ?ам ўзига ?ўшиб олди. Фердинанд билан Изабелланиниг невараси уларнинг ?изи Хуанаиннг ўьли Карл Габсбург Фердинанд ўлгандан кейин 1516 йилда ана шу ерларнинг ?аммасини мерос ?илиб олди ва уларга "Бургундий мероси " деб аталмиш ерларини яни Нидерландияни . Люксембург герцоглигини ва Франш Конти областларини ?ўшиб олди. Кейинчалик Карл француз короли Франциск билан олиб борилган уруш давомида Миланни ?амда шимолий Италиянинг бош?а бир ?анча ерларини ?ўшиб олди. 1535 йилда у тунисни босиб олди. 20 ва 30 йилларда Испанлар Америкада Мексика ( Мексика хакида реферат ), Перу, Чили, Колумбияни истело ?илдилар. ХVI асрнинг иккинчи ярмида Испания Филиппини оролларини ?ўлга киритди. Испания ер шарининг иккала томонига жойлашган жахон давлатига айланди. Испан королининг ерларида ?уёш сира ботмасди. Габсбургларнинг вуджудга келган кўп миллатли жуда катта империясида Испания мухим ўрин тутарди. Бу империя хатто ўз ми?иёси жихатидант Буюк Карл империясининг ерларидан ?ам анча кенгайиб кетган эди. Карл V Испанияни ўз ерлари орасида энг яхшиси деб хисобларди. Испания грантлари императорининг тўхтовсиз олиб борган урушларидан кўплаб фойда кўрдилар.Аммо габсбургларнинг агрессив жахон сиёсати Испаниянинг миллий манфаатларини назарда тутмас эди. Испан хал?ига герман феодаллари билан тузилган иттифо?дан реал фойда олиш ўрнига Карл V нинг буюк давлатичилик сиёсати учун ?илинган харажатларини ?оплашга тўьри келган эди.Кастилия шахарлари "ажнабий хукуматга " айни?са чу?ур нафрат билан ?арарди.1520 йил июнp ойида Сеговия савдо шахрида ?ўзьолон кўтарилди. ?ўзьолонни Кастилиянинг бош?а шахарлари ?ўллаб - ?уватладилар. 1520 йил 29 июлда Кастилиянинг ўн бир шахри " Му?аддас хунта " номи билан харбий - революцион иттифо? тузди. Хунтанинг маркази Авила шахри эди. Шахарларга дворянларнинг бир ?исми , хатто рухонийларнинг ?ам айрим ?исми ?ўшилди. ?ўзьолонга Толедо шахри билан боьли? бўлган дворян Хуан демакратик бадилия, шоир ( бу ?ам шахарлик дворян) Педро Лесо ?амда епископ Хуан демакратик Акунpя рахбарлик ?илдилар.аммо ?ўзьолоннинг асосий кучи Кастилиянинг коммуна шахарлари эди, ?ўзьолоннинг номи ?ам шундан келиб чи??ан бўлиб, коммунерос ?ўзьолони, яoни ўз традицион эркинлиги учун курашган коммунлар ?ўзьолони демакдир.
Аввалига хукумат ?ўзьолони тезда бостиришни мўлжаллаб, унинг кўламига етарли бахо бермаган эди. Кўп ўтмай у ўз хатосини тушунди.Андриан Сеговия шахрини зудлик билан босиб олмо?чи бўлган эди, аммо муваффа?иятсизликка учради. ?ўзьолончилар хукумат ?ўшинларининг хужумини ?айтардилар. Бироз ва?тдан кейин корол ?ўшинлари Медина делp Кампол шахрини босиб олдилар ва таладилар. Бу шахар ўша пайтда Кастилиянингг асосий савдо маркази эди. Аммо бу хол харакатни тўхтата олмади, аксинча харакат 1520 йилнинг ёз охирига бориб айни?са, кенгайиб кетди, деярли бутун Кастилияни ?амраб олди. Валиадолиядаги короллик кенгаши ўз ишини тўхтатди. Кастилия бир ?анча ва?тгача короллик хукуматининг таoсиридан чи?ди. Биро?, у социал состави жихатидан харакат жуда хилма-хил эди. Грантларнинг бир ?исми бошида харакатга бироз хайрихох билдирган бўлса ?ам, ундан тез орада кнгашди. Карл уларнинг икки вакилини Адрианга ёрдамчи ?илиб тайинлангандан кейин харакатдан юз ўгирди. Ўрта дворянлар ( Кабелэрос) шахарликлра билан бирмунча узо?ро? иттифо? бўлиб турдилар. Аммо 1521 йилда улар ?ам ?ўзьолоннинг демократик характерга кираётганини пай?аб. ўзларини харакатдан четга торта бошладилар. Шахар хунармандлари, дех?онлар ва майда дворянлар- идалpго ?ўзьолонга очи?дан очи? антиаристократик тус бера бошладилар. ?ўзьолоннинг дастлабки йилларида , 1520 йилда "Яшасин корол , ярамас министларга ўли !” деган хитоблар тез-тез эшитилиб турган бўлса, , 1521 йилда ?ўзьолончиларнинг хитобномаларидан бирида :” Бугундан эътиборан уруш грантларга , кабалероларга ва королликнинг бош?а душманларига ?арши, уларнинг мулки ва саройларига ?арши олиб борилади...” деб ёзилган эди.
 
 
Тулик тайёр рефератни бизнинг сайтдан юклаб олишингиз мумкин.
HVI-HVII-Asrlarda-Ispaniya.doc [101 Kb] (cкачиваний: 50)

РЕФЕРАТ НА ЭТУ ТЕМУ СКАЧАЛИ С САЙТА СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО В TAS-IX!
ГОТОВЫЕ РЕФЕРАТЫ, КУРСОВЫЕ, ПРЕЗЕНТАЦИИ, ДИПЛОМНЫЕ, НОВОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ
SKACHAT-BESPLATNO.INFO © 2013-2019