» » Ўзбек халқи анъанавий кийимларининг шаклланиш тарихидан

Ўзбек халқи анъанавий кийимларининг шаклланиш тарихидан

31 май 2015, Воскресенье
2 812
0

Инсониятнинг кийиниш эхтиёжини ўтовчи буюмлар мажмуининг умумий номи ўзбек адабий тилида «кийим», «кийим-кечак», сўзлашув нут?ида «энгил», «энгил-бош» (энгилвош), «кийим-бош» (кийим-вош), «уст-бош» (уствош), «либос», «сарпо» каби атамалар билан ифодаланади. Анъанавий кийимлар узо? тарихий давр давомида шаклла-ниб. у ёки бу хал? яшаган географик му?ит, унинг хўжалик шакли, ижтимоий муносабатлари, маданияти, этник катламлари ва бош?а ?атор омиллар билан бевосита бо?ли? ?олда тара??ий этиб борган. Бош?ача айтганда, кийимлар ва кийиниш маданияти узо? тарихий-тадрижий йўлни босиб ўттан. Хал? турмушига мос, ишлаб чи?ариш жараёнларига хос бўлган кийимлар асрлар мобайнида шаклланиб бориши натижасида хал?нинг анъанавий миллий кийимлари мажмуи юзага келган.

Хал?она миллий либосларнинг шаклланишида таш?и табиий мухит, хўжалик маш?улоти, хал? фалсафаси, маданияти, ижоди, диний эъти?оди ва миллий анъаналари каби турфа хил омиллар му?им ўрин тутади. Кийимларнинг юзага келиши ва турларининг кўпайишида кишиларнинг турмуш тарзи, ме?нат ва и?лим шароитидан ташк-ари, уларнинг маданий ривожланиши, эстетик дидининг усиши ?ам асосий омиллардан бири бўлган.
Дарха?а?ат, кийимлар бўйича олиб борилган илмий тад?и?одлар шундан далолат берадики, миллий либосларда маълум бир бадиий талкин мужассамлашган бўлиб, унда инсон ўзининг эстетик ?ояларини ифода этган ва жамият хаёти билан бо?ли? хамда ривожланиб борган. Ўз навбатида, унинг тара??иёти нафа?ат и?тисодиёт ривожи натижасида содир бўлган ўзгаришлар, балки сиёсат, дин, этика билан ?ам бевосита бо?ли? бўлган. Умуман олганда, хал? кийимлари анъанавий миллий маданиятнинг асосини ташкил килувчи му?им этномаданий ходисалардан бири бўлиб, унда хал?нинг рухий тафаккури, турмуш ўлчовда ёш, жинс, бўй-бастни ?исобга олган ?олда ўзига хос дид билан тайёрлана бошлаган ва тобора мукаммаллашиб борган. Хуллас, хар бир тарихий давр кийим-бошларида уша боскичга хос кийиниш маданиятининг инъикоси акс этиб тўрган.

 

Тулик тайёр рефератни бизнинг сайтдан юклаб олишингиз мумкин.

 

РЕФЕРАТ НА ЭТУ ТЕМУ СКАЧАЛИ С САЙТА СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО В TAS-IX!
ГОТОВЫЕ РЕФЕРАТЫ, КУРСОВЫЕ, ПРЕЗЕНТАЦИИ, ДИПЛОМНЫЕ, НОВОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ
SKACHAT-BESPLATNO.INFO © 2013-2019