» » Мирзо Улугбек даври маданияти тугрисида реферат

Мирзо Улугбек даври маданияти тугрисида реферат

04 июнь 2015, Четверг
3 757
0

Моварауннахрда фан ва маданият тараккиётида Мирзо Улугбекнинг кўшган хиссаси каттадир. Улугбек мамлакат равнак топишида илмий ва бадиий тафаккурини кучига каттик ишонган эди. Улугбек дунёвий ва диний маданият тараккиётида маънавий меросни ўзлаштиришни ахамиятини чукур англаб етади. Шу сабабли Ахмад Фаргоний, Мусо Хоразмий, Беруний, Фаробий, Ибн Сино ( Ибн Сино хакида реферат) меросини чукур ўрганади. Кадимги юнон олимлари Афлотун, Арасту ва бошкаларни асарлари билан якиндан танишади. Мадрасаларда нафакат Куръони Карим, Хадиси шариф, фикх, тавсир каби ислом манбалари, балки риёзиёт, хандаса, тиббиёт, география, араб филологияси каби дунёвий илмларни ўрганишга хам алохида эътибор берилади.

Улугбек илмгохларда ўша даврнинг йирик алломалари бўлган Шамсиддин Хафовий, Гозизода Румий, Гиёсиддин Коший, Али Кушчи кабиларни сабок беришлари учун етарли шарт-шароит ва имкониятлар яратади. Козизода Румийни мадраса устозларининг раиси килиб тайинлайди. Мадрасада толиби илмларга ўзи хам дарс беради.


Мирзо Улугбек XV-аср жахон астрономия фани сохасида оламшумул тадкикотлар олиб борган йирик алломадир. Самарканд якинида Обирахмат деган жойда расадхона курдиради, ўзининг астрономияга ( Астрономия хакида реферат ) оид кузатишларини шу ерда олиб боради. Унинг 1437 йилда ёзиб тугатган “Зижи жадиди Кўрагоний“ жадвали янги астрономик кузатишлар ва хулосалар негизида дунёга келди. Улугбек жадвали ўз даврининг энг мукаммал ютукларидан хисобланади, чунончи Улугбекнинг йил хисоби хозирги замон хисоб китобларига киёс килинганида бир минут икки секундга фарк килар экан.



 

РЕФЕРАТ СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО САЙТИДАН ОЛИНДИ! КЛАСС ЁКИ ЛАЙК БОСГАНИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
ГОТОВЫЕ РЕФЕРАТЫ, КУРСОВЫЕ, ПРЕЗЕНТАЦИИ, ДИПЛОМНЫЕ, НОВОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ
SKACHAT-BESPLATNO.INFO © 2013-2019