Навруз байрами.

01 март 2018, Четверг
4 822
0

Наврўз (Навруз хакида кушимча реферат) Ўрта Осиё ва Якин Шарк халкларининг кадимий, анъанавий янги йил байрами. Наврўз байрами Ўрта Осиёда ислом дини кабул килинмасдан анча илгарирок мавжуд бўлган. Наврўз байрами хакида Абу Райхон Берунийнинг «Китоб ат таквим» («Тушунтириш») ва «Кадимги халклардан колган ёдгорликлар» асарларида маълумот берилади. Махмуд Кошкарийнинг «Девони луготит турк» асарида бахорга ва Наврўз байрамига багишланган халк лирик кўшикларидан намуналар учрайди. Умар Хайёмнинг «Наврўзнома» китобида Наврўз байрами хакида кимматли маълумотлар бор.

Куёшнинг камал буржига кириши, кеча билан кундузнинг баробар келиши йил боши хисобланган. Бу эски куёш йили хисобида фарвардин ойининг аввалига (22 март) – кеча билан кундузнинг узая бошлаши, табиатда жонланиш, бахорнинг бошланиш даврига тўгри келади. Буни кичик Наврўз байрами ёки оммавий Наврўз байрами дейилган. Фарвардиннинг олтинчи куни эса катта Наврўз байрами ёки махсус (хусусий) Наврўз байрами деб аталган. Анъанага кўра, кичик Наврўз байрамдан бошлаб хамма нарса амалга киради, деб, хисоблашган.

Наврўз байрамини пайдо бўлишини бизгача етиб келмаган кадимий пахлавий китоблардаги маълумотлар асосида Абулкосим Фирдавсий ўзининг «Шохнома» асарида ярим афсонавий шох Жамшид номи билан боглайди. «Жамшид темир эритиб курол ясашни, ип йигириб, тўкиб, кийим тикишни, уй, хаммомлар куришни ихтиро килади, сўнг кишиларни ўз кобилияти ва хунарига караб гурух-табакаларга ажратади. Нихоят, бир куни бир тахт ясатиб, унда осмонга кўтарилади, бу фарвардиннинг биринчи куни эди. Хамма жуда бахтиёр, гаму-андухни унутиб, шу куни барча Жамшидни табриклайди ва байрам янги йил боши бўлиб анъанага айланиб колади».

Тарихий манбаларга караганда, Наврўз байрамини (Н.б.)  ўтказиш ахмонийлар давридан бошлаб анъанага айланиб колган ва Ўрта Осиё, Эрон, Афгонистон халкларида энг катта байрам хисобланган. Бу ўлкаларга ислом дини киритилган пайтда Наврўз байрами таъкикланган. Аммо подшо саройларида расмий сифатда байрам этилмаса-да, халк ўз севган байрамини давом эттирган. Шунинг учун хам Ўрта Осиё ва Эрон халклари араб халифалиги хукмронлигидан кутилган давр (9-10 асрлар)дан бошлаб Наврўз байрамини ўтказиш яна расмий тус олган. Абу Райхон Беруний «Ёдгорликлар» китобида маълумот беришича, байрам фарвардиннинг олтинчи куни, яъни катта Наврўзга кадар давом этган. 

 

Тулик тайёр рефератни бизнинг сайтдан юклаб олишингиз мумкин.

Navrz-bayrami-Word-2.doc [41.5 Kb] (cкачиваний: 439)

Посмотреть онлайн файл: Navrz-bayrami-Word-2.doc

РЕФЕРАТ НА ЭТУ ТЕМУ СКАЧАЛИ С САЙТА СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО В TAS-IX!

ГОТОВЫЕ РЕФЕРАТЫ, КУРСОВЫЕ, ПРЕЗЕНТАЦИИ, ДИПЛОМНЫЕ, НОВОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ
SKACHAT-BESPLATNO.INFO © 2013-2018