» » НАВРЎЗ ВА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ.

НАВРЎЗ ВА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ.

01 март 2018, Четверг
528
0

Наврўз байрамининг качон вужудга келгани хакида бизгача етиб келган кадимий манбалардан шу нарса кўринадики, у Ўрта Осиё, Эрон ва Афгонистонда Ахамонийлар даврида (милоддан аввалги VI асрларда) кенг таркалган. Шу маънода Наврўзнинг тарихини 25-30 асрга эга деб тахмин килиш мумкин.

Наврўз качон, кандай вужудга келганидан катъий назар, у хар томонлама илмий асосланиб, коинот ва табиат конуниятлари хисобга олинган холда жорий этилган. Чунончи, куёшнинг камал буржига кириши, кундузнинг узая бошлаши, ёругликнинг кучайиши, табиатнинг жонланиши – Наврўз деб кабул олинган (Наврўз – «янги кун»деган маънони билдиради). Наврўз эски куёш календари хисобида фарвордин ойининг бошланишига (хозирги 22 мартга) тўгри келган. Бу кун «кичик Наврўз» деб аталган ва бу кундан бошлаб табиатдаги хамма нарса амалга киради, деб хисобланган.

Беруний «Кадимий халклардан колган ёдгорликлар» номли китобида кимматли маълумотлар бериб, унда кичик байрам фарвордин ойининг олтинчи кунигача давом этганини таъкидлаган. Демак, фарвордин ойининг олтинчи куни «Катта Наврўз»нинг мохиятини бевосита табиат билан боглайди ва бу хакда шундай ёзади: «...У бутун йил унга хизмат киладиган бир вахгда, яъни бахор ёмгирининг биринчи томчиси тушишидан гуллар очилгунча, дарахтлар гуллашидан мевалари етилгунча, хайвонларда насл вужудга келгунча давом этадиган вактда келади. Шунинг учун Наврўз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил килинган». Бу фикрлар Наврўзнинг кадимдан табиат ва бахор байрами бўлганини яна бир карра исботлайди. Бирок, тарихда Наврўзнинг мазмунини турлича талкин килиб, баъзилар уни тараккий эттиришга, бошкалар эса уни таъкиклашга харакат килишди. Жумладан, грек-македон ва араб истилоси даврларида Наврўз таъкикланиб, у подшо саройларида, амалдорлар ва дин ахли давраларида расмий байрам хисобланмаган. Шуни алохида таъкидлаб ўтиш керакки, Наврўз ўтмишдаги хар бир синфий жамиятда подшолар хукмдорлиги, диний идеология таъсирида шаклан ўзгариб турса-да, у ўзининг асосий мохятини саклаб колди. У хакикий халк байрами бўлиб, мехнат ахли орасида катта тантаналар билан нишонланган.

Бинобарин, кадимдан халкда байрамни ўтказишнинг ўзига хос тартиб-коидалари бўлган.

Исломгача бўлган Наврўзда оддий халкка тегишли бўлган одатлар хам диккатга сазовордир. Байрам куни одамлар бир-бирига шакар ва ширинликлар хадя килиш (хаётингиз ширин бўлсин деган маънода), бир-бирига cув сепиш (бу йил сув кўп бўлсин, хосил яхши бўлсин деган маънода) ва бошка одатлар кенг таркалган. Кейинги асрларда эса ховли-жойларни тозалаш, кўкат ва гуллар экиш, ота-она, ёру дўстларни зиёрат килиш, мархумларнинг кабрини зиёрат килиш каби одатлар Наврўз байрамининг таркибий кисмига айланган.

 

Корлар эриб, дарё сувга тўлик бўлсин,

Дон-дун экиб, хирмонлари бўлик бўлсин.

Кўй кўпайиб, даштда чўпон-чўлик бўлсин,

Кел, бахорим, ўшал кунни согинганман.

 

Качонлардир урушганлар апок-чапок,

Ёвлашганлар бу кун хатто уймас ковок.

Етим-есир, ночорлардан хабардор гох,

Халким, азал окибатинг согинганман.

 

Тулик тайёр рефератни бизнинг сайтдан юклаб олишингиз мумкин.

Navrz-va-manaviy-tarbiya.doc [102 Kb] (cкачиваний: 52)

Посмотреть онлайн файл: Navrz-va-manaviy-tarbiya.doc

РЕФЕРАТ НА ЭТУ ТЕМУ СКАЧАЛИ С САЙТА СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО В TAS-IX!

ГОТОВЫЕ РЕФЕРАТЫ, КУРСОВЫЕ, ПРЕЗЕНТАЦИИ, ДИПЛОМНЫЕ, НОВОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ
SKACHAT-BESPLATNO.INFO © 2013-2018