» » Одамийлик одоблари хакида

Одамийлик одоблари хакида

25 декабрь 2013, Среда
20 243
0
Хар бир инсоннинг шарафи, обруси яхши хулк билан ортади, ёмон хулк билан камаяди ва охир окибат халк назаридан колади. Яхши хулкли инсонлар хакида халкимиз одамийлик одоби зур, ахлокли инсон, яхши фазилатли киши каби иборалар билан алкайди, бахо беради.
Юсуф Хос Хожиб узининг кутадгу билиг асарида одамийликнинг асл нишонасини одамларнинг бир – бирига мехр – окибатли булиши ва доимий эзгуликка интилишида намоён булади деб билади. 

Одоб – инсонни маънавий камолотга етказувчи жараёндир. Одоб болаликдан бошланади ва шаклланиб боради. Ёш улгайган сари одоб даражаси кенгайиб боради. Одоб киши фаолиятини белгиловчи жараён булиб, уни барча хатолардан саклайди. Натижада унинг хулкий гузаллиги ортади.

Ислом дини белгиланган одоб мезонлари умуминсоний одоб мезонлари билан чамбарчас богликдир. Чунончи «Куръони Карим» инсон камолотининг асосий дастуридир. Унда инсонни юкори чуккига кутаришга ахамият берилган. «Куръони Карим» нинг хар бир ояти кишининг кундалик хаётида одоб мезонларига огишмай амал килишини курсатади ва талаб килади. Адаб узи – арабча суз булиб у одоб булиб хаётимизга сингиб кетган. Одоб одамнинг маънавий етуклиги, маънавийлик мезонидир.

Одоб деганда биз тарбияли деган тушунчани англаймиз. Одобли киши эл уртасида эъзозлидир. Одоб инсоний фазилат, киши кадрини баланд килувчи кимматли сифатдир. У таълим – тарбиянинг асл мевасидир. Аклнинг суянчиги хисобланган одоб – барча фазилатларнинг шарми ва хикматидир. Доно халкимизнинг «Адаб бозорда сотилмас», «Одоб аклли киши учун улуглик ва фазилатдир», «Одоб и йукнинг акли йук», «Одобсиз акл – аклсиз одоб йук» накллари бежиз айтилмаган. Шундай экан, акл ва одоб бир – бирига боглик. Инсонда хар иккови мавжуд булгандагина у камол топади. «Хикматнома» да «Адаб икки хилдир: хикмат адаби ва хизмат адаби. Хикмат адаби поклик ва тугри йулга етаклайди, хизмат адаби эса бадавлатлик ва обруга етказади» - деб бежиз айтилмаган.

 

 

Тулик тайёр рефератни бизнинг сайтдан юклаб олишингиз мумкин.

Odamiylik-odoblari.doc [95 Kb] (cкачиваний: 973)

РЕФЕРАТ НА ЭТУ ТЕМУ СКАЧАЛИ С САЙТА СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО В TAS-IX!

ГОТОВЫЕ РЕФЕРАТЫ, КУРСОВЫЕ, ПРЕЗЕНТАЦИИ, ДИПЛОМНЫЕ, НОВОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ
SKACHAT-BESPLATNO.INFO © 2013-2019