Хотира диагностикаси

28 январь 2014, Вторник
2 065
0

Р.Мейли тести 1961 йилда ишлаб чикарилган булиб, 7-14 ёшли болалар ва катталарнинг куриш ва эшитиш хотирасини урганишда кулланилади. Тадкикот икки боскичдан иборат:Биринчи боскичда расмда тасвирланган предметларни хотирада олиб колиш хотираси урганилади. Иккинчи боскичда тадкикотчи укиб берган сузларни, предметларини эшитиб эсда олиб колиш кобилияти урганалади. Бу тадкикотлар бир кунда утказилмайди.Тажриба утказиш учун турли предметлар тасвирланган 60 та расм икки серияда ва 60 та сузлар туплами – 2 каторда керак булади.Куриш хотираси урганилаётганда куйидаги кулланма берилади: «Хозир мен сизга турли предметлар тасвирланган расмларни курсатаман, сиз уларнинг номини исталган тартибда айтасизлар .. «Расмларнинг хар бири 2 сония курсатилади, 10 сония танаффусдан кейин синалувчи предметларни хам, расмда йук булган кушиб куйилган предметларнинг номини ёзиб боради. Расмларнинг 2-серияси бошка куни, сузлар катори буйича тажрибалар хам бошка кунлар утказилади. Синалувчига куйидаги кулланма берилади: «Мен хозир сизга сузлар каторини укиб бераман, сиз булса эшитиб булганингиздан сунг, уларни исталган тартибда менга айтиб берасиз».. Тадкикотчи тадкикот каторига синалувчи айтган барча сузларни такрорланганларини хам, йук сузларини кушиб куйганларни хам ёзиб боради.

Олинган натижалар фоизларда микдорий улчаш оркали килиниши мумкин.КУРИБ ЭСДА ОЛИБ КОЛИНГАН НАРСАНИ КАЙТА ТИКЛАШ.Куриш хотираси хусуиятларини Д.Векслер (1945)таклиф этилган методика ёрдамида ургани мумкин. Бу методика хотира шкаласини урганиш субтестларидан биридир. Синалувчига турли геометрик шакллар тасвирланган расмларга караш таклиф этилади. Хар бир расм синалувчига 10 сония курсатилади. Кейин синалувчи тоза ок когозга курган нарсасини кайта эсга тушириб, чизиши керак. Тажриба натижаларини микдорий тахлил килиш мумкин.Бевосита эсда олиб колиш хусусиятларини пиктограмма, яъни расмли ассоциациялар методи оркали хам урганиш мумкин. Пиктограмма экспериментал-психологик тадкикот усули сифатида биринчи марта Л.В.Занков(1935) томонидан кулланган. Синалувчи аник сузни расмдаги тасвир оркали эслаб колиши керак. Синалувчи суз ва тасвир уртасидаги алокани уйлаб топиши керак, бу эса кейинчалик сузни кайта эсга туширишга ёрдам беради.

 

Психология фанидан кушимча рефератларни Психология ва одам булимидан топишингиз мумкин.

 

 

Тулик тайёр рефератни бизнинг сайтдан юклаб олишингиз мумкин.

Hotira-diagnostikasi.doc [49.5 Kb] (cкачиваний: 253)

РЕФЕРАТ НА ЭТУ ТЕМУ СКАЧАЛИ С САЙТА СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО В TAS-IX!

ГОТОВЫЕ РЕФЕРАТЫ, КУРСОВЫЕ, ПРЕЗЕНТАЦИИ, ДИПЛОМНЫЕ, НОВОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ
SKACHAT-BESPLATNO.INFO © 2013-2019