» » Ватан улуг - бурчим мукаддас! + (14 январ кунига дарс ишланмаси)

Ватан улуг - бурчим мукаддас! + (14 январ кунига дарс ишланмаси)

10 январь 2018, Среда
1 723
0

Мамлакатимиз истиклолга эришгач, барча сохалар сингари харбий йуналишда хам замонавий курол-ярог‘ ва техника билан та’минланган, юксак талаб ва стандартларга жавоб берадиган, мамлакатимиз хавфсизлиги, худудий яхлитлигини, халкимизнинг тинч ва осойишта хаётини ишончли химоя килишга кодир миллий армияни шакллантириш буйича кенг куламли ишлар амалга оширилди. Юртбошимиз Ислом Каримов “Миллий армиямиз – мустакиллигимизнинг, тинч ва осойишта хаётимизнинг мустахкам кафолатидир” асарида та’кидлаганидек, Ватан химоячилари кунини факат харбий хизматчилар эмас, айни вактда армия сафларида уз бурчини утаб кайтган ватандошларимиз ва эртага хизматга борадиган минг-минглаб навкирон фарзандларимизнинг кутлуг‘ байрами деб кабул килишимиз лозим. Умумта’лим мактабларида 14-январ – Ватан химоячилари куни муносабати билан байрам тантаналарини куйидаги тартибда утказиш тавсия этилади.

Тадбир утказиладиган жой, сахна укувчилар томонидан санага баг‘ишлаб таёрланган деворий газеталар билан безатилади. Иншо ва реферат каби ижодий ишлардан иборат кургазма ташкил этилади. Тадбирга уруш ва мехнат фахрийлари, харбий хизматчилар, мустакиллик йилларида Ватан сархадларини химоя килиб, юртимиз озодлиги ва тинчлиги йу‘лида курбон бу‘лганларнинг якинлари, махалла фаоллари, ота-оналар, «Камолот» ЁИХ вакиллари таклиф этилади.

Мактаб у‘кувчилари хори Давлат мадхиясини тантанали равишда, мусика жу‘рлигида ижро этади. Сахнага тадбир бошловчилари чикиб, барчани байрам билан табриклайди ва иштирокчиларга харбий сохада эришган ютукларимиз, тинч ва осойишта хаётимиз билан бог‘лик ма’лумотларни баён этишади. Мавзуга доир лавхалар проектор оркали намойиш килинади. 

 

Тулик тайёр рефератни бизнинг сайтдан юклаб олишингиз мумкин.

14_yanvar.doc [43 Kb] (cкачиваний: 248)

Посмотреть онлайн файл: 14_yanvar.doc

РЕФЕРАТ НА ЭТУ ТЕМУ СКАЧАЛИ С САЙТА СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО В TAS-IX!

ГОТОВЫЕ РЕФЕРАТЫ, КУРСОВЫЕ, ПРЕЗЕНТАЦИИ, ДИПЛОМНЫЕ, НОВОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ
SKACHAT-BESPLATNO.INFO © 2013-2018