Тижорат банкларини даромадларини соликка тортишни такомиллаштириш
Жамият ривожланиши тарихида хали бирорта давлат соликларсиз яшаган эмас. Бозор иктисодиёти шароитида хам давлат узининг ички ва ташки вазифаларини, хар хил ижтимоий, иктисодий ва сиёсий чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур булган маблагларнинг асосий кисмини соликлар оркали туплайди.
Жумладан, соликлар давлат, вилоят, туман бюджетларини шакллантиради, давлат ижтимоий дастури учун молиявий негиз яратади. Солик туловчи шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошкаради, уларнинг табиий ресурслардан унумли фойдаланишга булган интилишини рагбатлантиради, нарх-наво белгилашга таъсир курсатади, ахолининг турмуш даражасини тартибга солиб туради.
Турли имтиёзлар ёрдамида ахолининг кам таъминланган катламларини ижтимоий химоя килишни ташкил этишга ёрдам беради ва хоказо. Бу тугрисида Узбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов шундай таъкидлайди: - «Узбекистоннинг бу борадаги сиёсати бошкача, яъни бизларда жуда катта бойлар хам булмайди ва мутлако кашшоклар хам булмайди, яъни солик сиёсати хисобидан ижтимоий ночор ахоли катламларини куллаб-кувватлашга эътиборни бирор дакика хам сусайтирмаймиз»