» » Узбек халкининг этник шаклланиши

Узбек халкининг этник шаклланиши

09 сентябрь 2014, Вторник
2 650
0

Узбекистонда давлат мустакиллиги кайта тиклангач ?алкимизнинг уз келиб чикиши ва умуман этник тарихига булган кизикиши янада ортди. Бу табиий ?ол. Республикамиз президенти И. А. Каримов ( И.А.Каримов хакида реферат ) такидлаганидек «Биз узимизни миллат деб билар эканмиз узбекчилигимиз ?акида аник тушунчага эга булишимиз керак». Бугунги маъруза узбек ?алкининг этник шаклланишига ба?ишланган булиб, унда ушбу жараён боскичма-боскич куриб чикилади.?озир жа?онда сони жи?атидан катта-кичик, турли тилларда сузлашувчи, турлши динга эътикод килувчи ва ?ар хил хужалик юритувчи икки мингдан зиёдрок номлар билан аталувчи ?алклар яшайди. Уларнинг ?алк сифатида шаклланиши ?ам тарихнинг турли даврларига ту?ри келади. Шуни ало?ида таъкидлаш керакки, дунёда ?еч бир ?алк узини соф (тоза), аралашмаган деб даво килаолмайди. Чунки, ?ар бир ?алк узок тарихий давр давомида турли элатлар билан алокада булиб аралашиб, коришиб борган. ?ар бир ?алк даставвал уруг жамоасига бирлашганлар. Сунгра уру?лар бирлашиб кабилани, кабилалар бирлашиб эса элатни ташкил килганлар. Куплаб ?алклар тарихнинг турли боскичларида кабила ёки элат даражасига кутарилгач таркалиб кетганлар. Бир катор ?алклар эса  аста-секин миллат даражасига ривожланиб чиккан. Уруг, кабила, элат ва миллат этноснинг (?алкнинг) тарихан таркиб топган этник бирликларидир. Шу ерда юкоридаги ?ар бир этник бирлик тушунчасига баътафсил тухталиб утамиз.Кабила аъзолари уртасидан кон-кариндошлик алокаларининг мавжудлиги, уру? ва бу?инларга бирикиши, муайян худудга эгалик килиши, кабиладошлар орасидаги иктисодий бирлик ягона кабилавий тили ва номининг мавжудлиги кабиланинг асосий белгиларидир. Кабила кабила кенгаши томонидан бошкарилган. Одатда кабила кенгаши уруг оксоколларидан ташкил топган ва кабила бошли?и томонидан  бошкарилган. Кишилик жамиятининг тобора тараккий этиб бориши ва синфий жамиятининг пайдо булиши билан ибтидоий боскичга хос этник бирлик- кабила тузуми уз ахамиятини йукотади. Аммо кабила атамаси ва унга таълукли булган баъзи хусусиятлар колдик сифатида тарихнинг кейинги даврларида ?ам сакланиб колган эди.

 

Масалан, ХIХ аср-ХХ аср бошларида узбек ?алкнинг таркибида кабилалар мавжуд булиб, улар уру?ларга булиниш тартибини ва уру?-кабила номларини (этнонимларини) саклаб колганлар. Сузсиз, улар ибтидоий боскич колдиклари хисобланади. Элат. Ибтидоий боскичнинг охирларида синфий жамиятга утиш арафасида, кабилалар орасидаги этник, хужалик-маданий алокаларнинг тобора ривожланиб бориши натижасида бир канча кабилалар бирлашадилар. Кабилаларнинг бирлашиш жараёнида этник бирликнинг янги тури вужудга келади. Бу этник бирлик маълум тарихий шароитида худудий, иктисодий, тил ва маданий умумийлик асосида шаклланди. Фанда ушбу этник бирликка нисбатан «элат» атамаси кулланилади. Хуллас, элат, кабила билан миллат орасидаги этник бирлик булиб, синфий жамиятга ?ос этник уюшмадир.

 

 

Тулик тайёр рефератни бизнинг сайтдан юклаб олишингиз мумкин.

Uzbek-halkining-etnik-shakllanishi.doc [96 Kb] (cкачиваний: 375)

РЕФЕРАТ НА ЭТУ ТЕМУ СКАЧАЛИ С САЙТА СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО В TAS-IX!

 

ГОТОВЫЕ РЕФЕРАТЫ, КУРСОВЫЕ, ПРЕЗЕНТАЦИИ, ДИПЛОМНЫЕ, НОВОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ
SKACHAT-BESPLATNO.INFO © 2013-2019