МУХАММАД ЮСУФ

09 сентябрь 2014, Вторник
4 469
0

Дилтортар шеърлари оханграбо кушикларга айланиб, хар бир узбек хонадонига кириб борган лирик шоир Мухаммад Юсуф 1954 йилнинг 26 апрелида Андижон вилоятининг Мархамат туманига карашли Ковунчи кишлогида дехкон оиласида тугилган.Урта мактабни шу ерда тугатгач, республика Рус тили ва адабиёти институтига укишга кириб,уни 1978 йилда тамомлаган.

Ижодга хавас уни олий маълумот олгач Тошкентда колишга ундади. 1978-1980 йилларда Китобсеварлар республика жамиятида, 1980-1986 йилларда «Тошкент окшоми» газетасида,1986-1992 йилларда Гафур Гулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида ишлади, 1992-1995 йилларда «Узбекистон овози» газетасида, Узбекистон ахборот агентлигида ишлади, 1995-1996 йилларда Узбекистон Президенти хузуридаги Давлат ва жамият курилиши академиясида укиди, 1997 йилдан умрининг охирига кадар Узбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси уринбосари лавозимида фаолият  курсатди. М.Юсуф Узбекистондаги энг ёш халк шоири (1998) хисобланади. Унинг дастлабки шеърлари «Узбекистон адабиёти ва санъати» рузномасида 1976 йилда чоп этилган эди. Бевакт улим шоирни орамиздан олиб кетди.

Бадиий ижод билан талабалик давридан шугуллана бошлаган, аммо шеърга гоят масъулият ва талабчанлик билан муносабатда буладиган Мухаммад Юсуф илк туплами – «Таниш тераклар»ни 1985 йилда нашр эттирди. Биринчи китобиёк уни элга танитди, тупламдаги шеърлардан дунёга келган дилтортар кушиклар эса уни машхур килди. Иктидорли шоирнинг «Булбулга бир гапим бор», «Уйкудаги киз», «Халима энам аллалари», «Ишк кемаси», «Кунглимда бир ёр», «Бевафо куп экан», «Ёлгончи ёр», «Эрка кийик», «Осмонимга олиб кетаман» каби куплаб шеърий китоблари босилиб чиккан.

Республикамиздаги энг ёш халк шоири Мухаммад Юсуф эди. У 1998 йилда 44 ёшида «Узбекистон халк шоири» унвонига сазовор булган.

 

 

Тулик тайёр рефератни бизнинг сайтдан юклаб олишингиз мумкин.

Muhammad-Yusuf-Muhammad-Yusuf.doc [49 Kb] (cкачиваний: 896)

РЕФЕРАТ НА ЭТУ ТЕМУ СКАЧАЛИ С САЙТА СКАЧАТЬ-БЕСПЛАТНО.ИНФО В TAS-IX!

ГОТОВЫЕ РЕФЕРАТЫ, КУРСОВЫЕ, ПРЕЗЕНТАЦИИ, ДИПЛОМНЫЕ, НОВОСТИ ОБРАЗОВАНИЯ
SKACHAT-BESPLATNO.INFO © 2013-2019